Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда «ГАИ» ходимларининг 30 фоизи ишдан бўшатиб юборилади

Тожикистонда «ГАИ» ходимларининг 30 фоизи ишдан бўшатиб юборилади

Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон бугун мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мамлакат ИИВ Давлат автомобил инспекцияси ходимларининг фаолиятини текшириш масаласига тўхталган.

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Эмомали Раҳмон уларни жиддий камчиликлар учун, жумладан, коррупция, паст малака, «тасодифий одамлар»нинг тизимга келиб қолиши ва айрим ходимларнинг контрабандага алоқадорлигини танқид қилган ва ушбу орган ходимлари сонини қисқартиришни буюрган.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, тизимда ишлаб келаётган ходимлар 30 фоизга қисқартирилади.

Эмомали Раҳмон мутасаддиларга ўн кун ичида иқтидорли, малакали ва масъулиятли ходимлар орасидан кадрларни тўғри жойлаштириш ва тайинлаш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг