Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» илк бор икки аёлни раҳбарлик лавозимига тайинлади

«Толибон» илк бор икки аёлни раҳбарлик лавозимига тайинлади

«Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан кейин биринчи марта аёлларни раҳбарлик лавозимларига тайинлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Lenta.ru ёзмоқда.

Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забиҳулла Мужоҳиднинг аниқлик киритишича, ҳозирча гап фақат соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида кетмоқда.

Муваққат Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг буйруғи билан доктор Малалаи Раҳим Афғонистондаги ягона акушерлик ва гинекология муассасаси бўлган Кобулдаги «Малалай» ихтисослаштирилган туғруқхонаси директори этиб тайинланди. Доктор Арян эса Кобулнинг Шаҳрора кварталидаги гинекологик клиникага директор этиб тайинланган.

Ҳаракат вакиллари ўз ҳуқуқ ва эркинликларини, лекин шариат доирасида таъминлашга ваъда бермоқда.

Ҳозиргача «Толибон» аёлларга ҳижобда ишлаш ва ўқиш боришга рухсат берган. Аммо уларга эркаклар ҳамроҳлигисиз узоқ масофаларга саёҳат қилиш ва спорт билан шуғулланиш тақиқланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг