«Толибон» Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

«Толибон» ҳаракати Қозоғистонда содир бўлаётган воқеаларга расмий муносабат билдириб, ҳукумат ва намойишчиларни музокарага чақирди.
Бу ҳақда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхийнинг Твиттердаги саҳифасида баёнот эълон қилинган.
«Афғонистон Қозоғистондаги мавжуд вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва яқин қўшни ва савдо шериги сифатида у ерда воқеалардан хавотирда», — дейилади баёнотда.
«Толибон» шунингдек, ҳукумат ва намойишчиларни мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун мулоқот ўтказиш кераклигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter