Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Толибон» вакиллари Афғонистон ҳукумати билан музокарага рози бўлди

«Толибон» вакиллари Афғонистон ҳукумати билан музокарага рози бўлди

Фото:«Sputnik»

«Толибон» ҳаракати 7-8 июль кунлари Қатарда Афғонистон ҳукумати вакиллари иштирокидаги музокараларга олтмиш кишилик делегациясини юборади. Бу ҳақда «Афганистан.Ру» нашрига таяниб, «Azon.uz» хабар бермоқда.

Учрашувда ўқ отишни тўхтатиш ва Афғонистон конституциясига ўзгартириш киритиш муҳокама этилиши кутилмоқда. Шунингдек, хорижий қўшинларнинг олиб чиқилиши ҳамда расмий Кобул ва толиблар ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқот масалалари кўриб чиқилади.

Толибларнинг Афғонистон ҳукумати вакиллари билан учрашиш эҳтимоли кўпдан бери айтиб келинади, бироқ «Толибон» буни ҳар доим рад этиб келган. Толиблар бундай музокаралар фақатгина хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши аниқлашгандан кейингина ўтказилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг