Толибонлар аёлларга янги талаблар қўйди

«Толибон» ҳаракати хусусий университет ва коллежларда ўқиётган аёлларга таълим муассасаларига ниқобсиз (фақат кўз қисми очиқ бўлган бош кийим) боришни тақиқлади. «Интерфакс» толибонларнинг янги талаблари ҳақида маълум қилди.
Ўзгаришлар нафақат кийим-кечак, балки бутун бир таълим тизимига таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, аёллар ва эркаклар учун дарслар алоҳида ўтказилади. Толибонлар ҳар хил жинсдаги талабалардан дарслар ўртасида ҳамда мактабга кириш ва чиқиш вақтида кесишмасликни талаб қилган. Талаба қизлар учун маърузалар ва семинарлар ўқитувчи аёллар ёки «хулқ-атвори яхши бўлган» кекса эркаклар томонидан олиб борилиши зарур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter