Тўқаев «Нур Отан» партияси номи ўзгартириш таклифини маъқуллади

Қозоғистоннинг «Нур Отан» партияси номини «Аманат» деб ўзгартириш таклиф қилинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz маълум қилмоқда.
Бу таклифни партиянинг навбатдан ташқари йиғилишида парламент мажлиси раиси Ерлан Кошанов билдирган.
«Партиямиз мамлакатда рўй бераётган ўзгаришлар марказида турибди. Очиғини айтганда, мамлакат билан бирга партия ҳам янгиланиши керак. Ташкилот фаолиятини янгича мазмун билан тўлдириш учун зарур ўзгаришларни амалга ошириш керак.
Шу муносабат билан партиянинг табиати ва номини ўзгартиришни тўғри деб биламиз. Биз Қозоғистоннинг ҳукмрон партиясини аждодларимизга ҳурмат сифатида «Аманат» деб аташ керак, деб ҳисоблаймиз. Партия номини бугунги қурултойда «Аманат» деб ўзгартиришни таклиф қиламиз» — деган Кошанов.
«Нур Отан» партияси раиси Қосим-Жўмарт Тўқаев партия номини ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида сиёсий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида Нурсултон Назарбоев «Нур Отан» партияси раиси ваколатларини топширишга қарор қилган эди. У партияни мамлакат президенти бошқариши кераклигини айтиб ўтганди. 28 январь куни Тўқаев «Нур Отан» партияси раиси этиб сайланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter