Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев: «Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўл магистрали қурилиши режалаштирилмоқда»

Тўқаев: «Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўл магистрали қурилиши режалаштирилмоқда»

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев монополияларга ва бозорларга чиқиш йўлида ўрнатилган сунъий тўсиқларга қарши бошланган кураш инвесторлар учун мамлакат иқтисодиётида қатнашиш имкониятини кенгайтиришини таъкидлади. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Қўшни мамлакат давлат раҳбарининг айтишича, мамлакатга киритилаётган хорижий тўғридан-тўғри инвестицияларнинг 35 фоизи тоғ-кон саноатига тўғри келмоқда. Агросаноат комплекси, туризм, қайта ишлаш саноати ва транспорт каби рақобатбардош соҳаларнинг имкониятлари эътибордан четда қолмоқда, деди Тўқаев.  

Тўқаев мамлакатнинг транспорт-логистика соҳасидаги салоҳиёти юқорилигига урғу берди. Таъкидланишича, Хитой – Европа йўналишида ташувларнинг 83 фоизи Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ўтади.

Қозоғистон президенти йирик кўламли темир йўл лойиҳалари амалга оширилишини маълум қилди. Хусусан, режалаштирилаётган Дарбоза — Мақтаорол янги темир йўли Россиядан Марказий Осиёга транзит ташувларини фаоллаштиради, Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўл магистрали қурилиши режалаштирилмоқда, деди Тўқаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг