Тўйда чақмоқ уришидан 16 киши ҳалок бўлди — Бангладеш
Бангладешда тўйга келган 16 киши чақмоқ уриши натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб Daily Bangladesh хабар бермоқда.
Воқеа чоршанба куни тушдан кейин мамлакат шимолидаги Шибганж туманида меҳмонлар Падма дарёсида қайиқда сузаётган пайтда содир бўлган.
Полиция маълумотларига кўра, яна олти киши жароҳатланган. Улар маҳаллий шифохоналарга ётқизилган. Расмийлар қурбонлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter