Трамп Дания бош вазири билан учрашишдан нега бош тортди?
АҚШ президенти Дональд Трамп Дания бош вазири Метте Фредериксен билан учрашувни бекор қилганини айтди. У бу ҳақда ўз «Twitter»ида ёзиб қолдирди.
Бундай муносабатга унинг Гренландияни Америкага сотиш эҳтимоли масаласи бўйича билдирган фикрлари сабаб бўлган. Трамп оролни сотишни хоҳламаслиги ҳақида очиқчасига айтгани ҳамда шу билан икки мамлакат учун маблағ ва уринишларни иқтисод қилишга кўмаклашгани учун Фредериксенга миннатдорлик билдирди.
«Гренландия сотилмайди. Гренландия Данияники эмас. Гренландия Гренландияники. Мен бунинг (АҚШ президентининг оролни сотб олиш хоҳишини) жиддий эмаслигига жуда-жуда умид қиламан», — дея эълон қилганди Дания етакчиси.
16 август куни Трампнинг Гренландияни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётгани маълум бўлганди. Бу ғоя, таъкидланишича, унинг маслаҳатчилари билан муҳокама қилинган, улар бу режани «иқтисодий мақсадга мувофиқ» деб топишган. Ушбу келишув 10 триллион долларга баҳоланиши, бу қиймат АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ярмидан ошиб кетиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter