Трамп жамоаси «Афғонистондан чиқиб кетиш»нинг айбдорларини судга бериши мумкин
Трамп жамоаси Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқишни ташкиллаштиришда иштирок этган ҳарбийлар рўйхатини тайёрламоқда ва уларни жавобгарликка тортиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилмоқда.
ХАбарда айтилишича, Трамп жамоаси Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш ҳолатларини текшириш учун махсус комиссия тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу комиссия Афғонистондан қўшинларни олиб чиқишга қарор қилган ҳарбийларга, жумладан, давлатга хиёнатда айбловлар қўйиш мумкинми ёки йўқлигини ҳал қилиши керак.
Доналд Трамп аввалроқ Жо Байден даврида 2021 йилда Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилишини «хўрлик» ва «мамлакатимиз тарихидаги энг шармандали кун» деб атаган эди. Хусусан, Трамп сайловолди кампаниясида Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш мавзусидан фойдаланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter