Трамп «жичча» семирибди
Шу йилнинг 8 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп тиббий кўрикдан ўтгани, бу жараён бир неча соат давом этгани хусусида хабарлар тарқалганди.
Тиббий кўрик натижалари икир-чикиригача очиқланмаслиги аён. Бироқ Қўшма штатлар етакчисининг шахсий шифокорига таянилган ҳолда кўрикнинг айрим тафсилотлари очиқланди.
Унга кўра, президентнинг қон босими барқарор: 118га 80! Пульс уришиям чаккимас: бир дақиқада 70 марта. Холестерин миқдори ошган кўринади, шу боис шифокорлар унга қарши воситаларни бироз ошириш керак, деган хулосага келган. Бундан ташқари 72 ёшли президент кейинги икки йилда икки кило семириб, вазни 110 кг.га етибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter