Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп ноқонуний муҳожирлар депортациясида армиядан фойдаланмоқчи

Трамп ноқонуний муҳожирлар депортациясида армиядан фойдаланмоқчи

АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп мамлакатдаги ноқонуний муҳожирларни депортация қилишда армияни жалб этмоқчи.

Америкалик консерватив фаол Том Фиттон «Truth Social» ижтимоий тармоғидаги саҳифасига бу ҳақда ёзганидан сўнг Трамп унинг постини ўз саҳифасига улашган ва «Ҳақиқат!» дея қисқа изоҳ ёзган. 

«Хабар қилишларича, келаётган Трамп жамоаси мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга тайёр ва бунда оммавий депортация дастури орқали Байден босқини (Байден маъмурияти ноқонуний мигрантларнинг мамлакатга кириб келишига йўл қўйганликда айбланади, -таҳр.)ни тўхтатиш учун армиядан фойдаланилади», – деб ёзган эди Том Фиттон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг