Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Қатар Исроил ҳужумидан огоҳлантирилганини айтди. Расмий Доха буни рад этди

Трамп Қатар Исроил ҳужумидан огоҳлантирилганини айтди. Расмий Доха буни рад этди

Трамп Исроилнинг Қатар пойтахти Доҳага уюштирган ҳаво зарбасидан олдин Қатар ҳукуматига огоҳлантириш бериш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Кэролин Левитт маълум қилди.

«Трамп маъмурияти АҚШ ҳарбийларидан Исроилнинг ҲАМАСга ҳужум қилаётгани ҳақида огоҳлантирув олди. Афсуски, нишон Қатар пойтахти Доҳада жойлашган эди», — деди Оқ уй матбуот котиби Кэролин Лэвитт журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, «суверен давлат ва АҚШнинг яқин иттифоқчиси бўлган Қатарни бир томонлама бомбардировка қилиш – тинчликка эришиш йўлида биз билан бирга катта куч сарфлаётган, хавф-хатарга ҳам юз тутаётган давлатга қарши қадам ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар Исроил ёки Америка мақсадларига хизмат қилмайди. Бироқ Ғазо аҳолисининг азоб-уқубатидан фойдаланаётган ҲАМАСни йўқ қилиш — маъқул мақсаддир», — дея таъкидлади Левитт.

Унинг сўзларига кўра, Трамп махсус элчиси Стив Уиткофф орқали Қатар расмийларига хабар беришни буюрган. Бироқ Қатар томони буни рад этган. Хабарларда айтилишича, АҚШ томонидан огоҳлантирув айни портлаш пайтида етиб келган.

Reuters нашрининг ёзишича, ҳужумдан сўнг, Трамп Нетаняҳу ва Қатар амири Шайх Тамим билан гаплашган. У Қатар раҳбарига «бу каби воқеа қайта содир бўлмаслиги»ни билдирган.

Ҳужум натижасида ҲАМАСнинг Дохадаги сиёсий мудофаа бюроси аъзоларидан олти нафари, жумладан, Қатарнинг хавфсизлик ходими ҳам қурбон бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг