Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Россияни урушни тўхтатишга мажбур қиладиган сабабни айтди

Трамп Россияни урушни тўхтатишга мажбур қиладиган сабабни айтди

Доналд Трамп Россияни урушни тўхтатишига мажбур қиладиган омилни айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп нефт нархининг “бир баррел учун 10 долларга” тушиши Россияни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга мажбур қилиши мумкинлигини айтди. 

"Агар бир баррел нефт яна 10 долларга тушса, унинг (Владимир Путин — таҳр) бошқа иложи қолмайди. Иқтисодиёт аллақачон оғир аҳволда", — деди Трамп CNBC News телеканалига. 

Шунингдек, у 24 соат ичида Ҳиндистонга божларни "жуда сезиларли даражада" оширишини эълон қилди, чунки мамлакат Россия нефтини сотиб олади. Ва у, агар Америка иқтисодиётига сармоя киритиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, ЕИга ҳам 35 фоизлик божлар жорий этишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Россияга 8 августгача муҳлат берган. Шу вақт ичида уруш тўхтамаса, мамлакатга қарши санкциялар киритилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг