Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Хитой билан ишлаётган АҚШ компанияларини огоҳлантирди

Трамп Хитой билан ишлаётган АҚШ компанияларини огоҳлантирди

Фото: «Newsweek.com»

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка компаниялари Хитой билан ҳамкорликни давом эттирадиган бўлса, уларга давлат шартномаларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди, деб ёзади Reuters.

Шунингдек, у корхоналарни Хитойдан ватанига кўчиришни рағбатлантириш учун солиқ имтиёзларини жорий этишни хоҳлаяпти. Трамп 10 ой ичида 10 миллионта иш жойи яратишга ваъда берди. Бунинг учун «Хитойга боғлиқлигимизга чек қўйиш керак»лигини айтди.

«Биз жаҳон тарихидаги энг буюк иқтисодиётни яратдик. Энди мен буни яна бажаришим керак», — деди Америка президент.

Хитойнинг коммуникация гиганти — «Huawei» аввалроқ АҚШ санкциялари туфайли жиддий муаммоларга дуч келганди. Кейинги ойдан «Huawei» ўта тезкор «Kirin» процессорларини қабул қилолмайди, негаки улар Америка технологияси ёрдамида ишлаб чиқарилади.

Трамп маъмурияти, шунингдек, Хитойнинг технологияга оид кўплаб корхоналарини қора рўйхатга киритиш билан таҳдид қиляпти. Улар «TikTok» ва «WeChat» билан бир қаторда АҚШда тақиқланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг