Трампда қариш аломатлари сезилмоқда — NYT
АҚШ президентлигига номзод, 78 ёшли Доналд Трампнинг нутқлари борган сайин узайиб, узвийлигини йўқотиб боряпти, бу кексалик аломати бўлиши мумкин. The New York Times шу ҳақда ёзмоқда.
«Вақт ўтгани сайин унинг нутқларида узайиш, қўполлашиш, аниқ мақсаддан чекиниш кузатилмоқда, кўпроқ ўтмишдан гапирмоқда... Бир нарсани кўп такрорлайди, айрим гапларининг мағзини чақиш мушкул, баъзи фикрлари чала», — деб ёзди жумладан нашр.
The New York Times ўтказган компютер таҳлили кўрсатишича, Трамп ҳозир омма олдидаги битта чиқишига ўртача 82 дақиқа сарфлаяпти, ваҳоланки, 2016 йилда унинг нутқи 45 дақиқадан ошмаган.
Трампнинг ўзи барча хавотирларни рад этмоқда, лаёқат бўйича имтиҳонлардан ўтганини айтиб, натижасини ҳадемай эълон қилишга ваъда берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter