Трампнинг ғазоликларни кўчириш ғояси уни импичмент хавфи остида қолдирди

АҚШнинг Техас штати Вакиллар палатасининг демократ аъзоси Эл Грин Ғазо секторини назоратга олиш режалари ҳақидаги баёнотидан сўнг АҚШ президенти Доналд Трампга қарши импичмент эълон қилишни режалаштираётганини маълум қилди.
«Этник тозалаш — бу ҳазил иш эмас, айниқса, буни дунёдаги энг нуфузли шахс — АҚШ президенти айтаётган бўлса. У айтаётганини амалга ошириш имкониятига эга.
Мен президентга унинг қабиҳ таклифлари ва ҳаракатлари учун айблов қўйишимни эълон қиламан», – деди Грин Вакиллар палатаси мажлисида.
Конгрессменнинг таъкидлашича, президентга қарши импичмент жараёни бошланган.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашувда Трамп Ғазо сектори бошқарувини Қўшма Штатлар ўз қўлига олиши мумкинлиги ҳақидаги фикрни илгари сурди. У америкаликлар урушдан вайрон бўлган ҳудудни тозалаш ва тиклаш учун масъул бўлиши кераклигини айтди, аммо у ерда ким яшаши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
У, ушбу режасида ғазоликларни Миср ва Иордания каби қўшни араб давлатларига кўчириб туриш фикрида собит.
Демократлар эса Трампнинг ушбу ташаббусини танқид қилиб, Ғазо секторини назорат қилиш ғоясини «этник тозалаш» деб атади.
Трампнинг ушбу режаларини деярли барча йирик давлатлар, жумладан, Хитой, Россия, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ давлатлари танқид остига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter