Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трампнинг таҳдидидан сўнг Панама БМТдан ёрдам сўради

Трампнинг таҳдидидан сўнг Панама БМТдан ёрдам сўради

Фото: International Wealth

АҚШ президенти Доналд Трампнинг «хавотирли» таҳдиди сабабли Панама Бирлашган Миллатлар Ташкилотига шикоят йўллади, деб хабар берди BILD.

БМТ бош котиби Антониу Гутерришга қаратилган мурожаатда Панама ҳукумати БМТ Низомини эслатди: у ташкилотнинг ҳар бир аъзосига бошқа давлатнинг сиёсий мустақиллиги ёки ҳудудий яхлитлигига қарши «таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш»ни тақиқлайди.

Трамп ўз инаугурация нутқида Хитойнинг Панама канали зонасида ўсиб бораётган таъсиридан яна бир бор хавотир билдириб, АҚШ бу сув йўли устидан назоратни «қайтариб олиши»ни айтганди. Трампнинг фикрича, канални Панама эмас, аслида Хитой бошқармоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг