Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия 2022 йилда туризмдан 46,3 млрд доллар даромад қилган

Туркия 2022 йилда туризмдан 46,3 млрд доллар даромад қилган

Туркия 2022 йилда туризмдан 2021 йилга нисбатан 53,4 фоизга кўпроқ, яъни 46 млрд 284 млн 907 минг доллар даромад олган.

Бу даврда туристлар мамлакатга шахсий эҳтиёжлари учун 34 млрд 477 млн 12 минг доллар харажат қилган бўлса, турпакетлар учун эса 11 млрд 807 млн 895 минг доллар сарфлаган.

Ўтган бир йилда Туркияга келган 51,4 миллион нафар хорижлик турист орасида германияликлар (5,67 млн), россияликлар (5,2 млн) ҳамда британияликлар (3,37 млн) асосий улушни ташкил қилган. 

Бу даврда хорижлик зиёратчиларнинг 67,1 фоизи асосан «саёҳат, кўнгилочар, спорт ва маданий фаолият» мақсадида Туркияга ташриф буюрган бўлса, хорижда яшаган Туркия фуқароларининг 64,4 фоизи «қариндошлари ва дўстларини зиёрат қилиш» учун келган.

Шу билан бирга, 2022 йилда туризмга сарфланган харажатлар ўтган йилга нисбатан 130,9 фоизга ошиб, 4,3 млрд долларга етди. Уларнинг 3,8 млн доллари шахсий харажатларга, 523,1 млн доллари турпакетларга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг