Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия илк гипертовушли ракетасини тақдим этди

Туркия илк гипертовушли ракетасини тақдим этди

Фото: Anadolu Ajansı

Истанбулдаги қурол-аслаҳалар халқаро кўргазмаси (IDEF 2025)да Туркия ўзининг биринчи гипертовушли ракетаси — Tayfun Block-4ни тақдим этди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабар берди.

Roketsan мудофаа саноати компанияси намойиш этган олтита илғор тизим орасида Tayfun Block-4 асосий ўринни эгаллади.

Tayfun Block-4 баллистик ракетаси — Туркиянинг миллий маҳсулоти Tayfun узоқ масофага мўлжалланган ракетасининг гипертовушли талқини. Таъкидланишича, у шу пайтгача Туркия ишлаб чиқарган ракеталардан кўра узоқроққа уча олади.

Гипертовушли ракеталар саноқли давлатлар, масалан, АҚШ, Хитой ва Россияда бор.

Tayfun Block-4 — кўп мақсадли ракета бўлиб, кўп сонли стратегик нишонларни, хусусан, ҳаво ҳужумига қарши тизимлар, бошқарув нуқталари, ҳарбий аэродромлар ва бошқа муҳим ҳарбий объектларни йўқ қилиши мумкин, дейилади Roketsan берган маълумотда.

Ракета юқори аниқликда мўлжалга олади: нишондан оғиши 5 метрдан ошмайди, тезлиги 5 Мах дан юқори. Узунлиги — 10 м, диаметри — 938 мм, оғирлиги — 7 тонна.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг