Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклашга қарор қилди

Туркия Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклашга қарор қилди

Фото: Noi.md

Туркия ҳукумати Исроил билан дипломатик муносабатларни тиклаб, элчи жўнатмоқчи. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли баёнот берди.

«Исроилга элчи тайинлаш қарорига келинди, бунга Исроил томонидан ҳам ижобий жавоб олинди. Тез орада янги номзод жаноб президентга тақдим этилади. Илоҳим, барчаси икки томон учун ҳам муваффақиятли бўлсин», — деди дипломат матбуот анжуманида.

Аввалроқ Тел-Авив ва Анқара 15 йиллик танаффусдан сўнг фуқаролик авиацияси соҳасидаги ҳамкорликни тиклашга келишиб олганди. Исроил авиакомпаниялари Туркияга 2007 йилдан бери парвоз қилмаган, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни фақат турк самолётлари бажарган.

2018 йилда, 59 нафар фаластинлик ҳалок бўлган ва 2,7 минг нафардан ортиғи жароҳатланган Ғазо секторидаги намойишлардан сўнг Анқара Исроил элчисини мамлакатдан чиқариб юборганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг