Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 15 мингдан ошди

Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 15 мингдан ошди

Фото: AFP

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 12 391 кишига етди, 62 914 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.

Сурияда эса қурбонлар сони 2992 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7,8 ва 7,7 магнитудали иккита зилзила содир бўлди, зилзила кучи Суриянинг бир қанча ҳудудларига ҳам таъсир кўрсатди.

Бу Туркияда 1939 йилдан бери содир бўлган энг қаттиқ зилзила бўлди.

Мамлакатда 12 февралгача мотам эълон қилинган.

Қутқарув ва қидирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг