Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия Хитойда мусулмонлар қандай яшаётганини ўрганади

Туркия Хитойда мусулмонлар қандай яшаётганини ўрганади

Туркия ҳукумати Хитой Халқ Республикасининг Шарқий Туркистон ҳудудида истиқомат қилаётган уйғур-мусулмонларнинг яшаш шароитларини ўрганиш мақсадида делегация жўнатиш таклифини қабул қилди, деб хабар бермоқда Middle Easy Eye. Маълумотларга кўра, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Хитой президенти Си Цзиньпин билан ўзаро музокаралар вақтида мамлакатда уйғур мусулмонларига бўлган муносабат масаласини ҳам ўртага ташлаган.

Бироқ Хитой оммавий ахборот воситалари «учрашувлар чоғида Туркия президенти Хитойнинг Шинжондаги позициясини қўллаб-қувватлагани ва минтақада уйғурлар ҳаётини «бахтли» деб атагани» ҳақида маълумот бериш билангина чекланган.

Аммо, Туркия президенти маъмурияти вакили Фахреттин Алтуннинг сўзларига кўра, Шарқий Туркистондаги уйғур мусулмонлари ҳаёти билан танишиш таклифи Хитой тарафидан берилган ва Туркия бу таклифни қабул қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг