Туркияда автобус ҳалокатга учради: 6 киши қурбон бўлди

Туркияда Анқара – Оқсарой йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 6 киши нобуд бўлди, 39 киши яраланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
«Дастлабки маълумотга кўра, аварияда 6 киши ҳалок бўлган. Улардан бири ёш бола бўлган. Шунингдек, 39 киши яраланган», – дейилади хабарда.
Аввалроқ «Haberturk» телеканали Ўртакўй чорраҳасида йўловчи автобуси кювет (йўл четидаги ариқ)га тушиб, мувозанатни йўқотгани хабар қилинган эди.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар бригадаси ҳамда тез тиббий ёрдам жўнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter