Туркияда барча олий ўқув юртлари ёзгача онлайн форматга ўтказилди
Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдоған Туркия олий ўқув юртлари ёзга қадар таълимни онлайн равишда давом эттиришини эълон қилди.
«Барча ётоқхоналар зилзилада бошпанасиз қолганлар учун берилади», – дейди Туркия президенти.
Эрдоған ўз чиқишида Қаҳрамонмарашдаги зилзила кучи ҳақида тўхталиб, унинг кучи 1999 йилги зилзиладан 3 баробар каттароқ ва 3 баробар кўп вайронагарчилик келтириб чиқарганини айтади.
«Асрнинг фалокати деб таърифланаётган бу зилзила деярли минг километрлик ҳудудда сезилган бўлса-да, 500 километрлик майдонда вайронагарчиликка олиб келди. Афсуски, шу пайтгача зилзила оқибатида 21 минг 43 кишининг ҳаётдан кўз юмди, 80 минг 97 киши эса тан жароҳати олган», – деди Туркия президенти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter