Туркияда давлат хизматчилари иш ташлади

Бутун Туркия бўйлаб давлат органлари ходимлари иш ташлади.
Инфляция 40 фоиздан юқори шароитда 2026 йилнинг биринчи ярмида маошлар 10 фоизга, иккинчи ярмида 6 фоизга оширилиши ҳақидаги хабар бунга сабаб бўлди. 2027 йилда эса ҳар олти ойда иш ҳақи атиги 4 фоизга оширилиши кутилмоқда, деб хабар берди Gazete Arena.
Бундан ташқари, ҳукумат комиссияси йиғилишида базавий иш ҳақини минг турк лирасига ошириш таклифи киритилган.
«Озиқ-овқат нархлари ва хизматлар учун тўловларга солиштирганда, бундай таклиф устимиздан кулишдан бошқа нарса эмас. Туркияда бу пулга бор-йўғи бир кило гўшт беради», — деди иш ташлашда қатнашаётганлардан бири.
Ҳеч бир ходими келмагани учун, 18 август куни Туркиядаги айрим давлат ташкилотлари умуман ишламаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter