Туркияда талабалар сони 8,5 миллионга етди — Европада биринчи

Туркия олий таълим муассасалари талабалари сони бўйича Европанинг барча мамлакатларидан олдинда, деб хабар берди Hürriyet Daily News газетаси.
Туркияда 8,5 миллион нафар талаба бор, мамлакат аҳолисига солиштирилса, ҳар 10-фуқаро — талаба.
Европа олий таълим ассоциациясининг 2024 йилги баҳолашига кўра, Туркия олий таълимда тенглик, хилма-хиллик ва имконияти чекланганлар учун яратилган шароитлар бўйича энг илғор Европа мамлакатлари қаторига кирган.
Қолаверса, Туркия олий таълими ўқитувчилари энг ёш ҳамда аёл ўқитувчилар улуши Европа меъёрларига етган мамлакатлардан бири сифатида эътироф этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter