Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида яна зилзила юз берди

Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида яна зилзила юз берди

Туркиянинг Қаҳраманмараш вилояти, Гўксун туманида 24 март куни соат 03:39 да зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи 7,34 километр чуқурликда бўлган, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, силкинишлар кучи 4,7 баллни ташкил қилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлди, ушбу силкинишлар қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда вайронагарчиликларга олиб келди. Аянчли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг