Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турклар Apple собиқ раҳбарини чув туширишди

Турклар Apple собиқ раҳбарини чув туширишди

Фото: X.com

Apple компанияси собиқ раҳбари Тим Кук Истанбулдаги «Гранд-базар» (Капаличарши) бозорида 18 000 долларга гилам сотиб олди. Туркия матбуоти хабарига кўра, маҳаллий савдогарлар уни чув туширишган.

Туркияга саёҳат қилган Тим Кук тарихий бозорни айланаркан, гилам дўконига тўхтаган ва ўзига ёққан гилам учун 904 000 лира (тахминан 18 минг доллар) тўлаган. Гиламнинг ўзи ҳақида ҳеч қандай тафсилотлар берилмаган. Сотувчилар Appleнинг собиқ раҳбарини таниб қолишгач, шу нархни айтишган, ҳолбуки, унинг асл нархи ўн баравар арзон бўлган.

Туркиядаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бу воқеани iPhone нархлари учун ўзига хос «ўч олиш» сифатида қабул қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг