Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон Москвага авиапарвозларни бекор қилмоқда

Туркманистон Москвага авиапарвозларни бекор қилмоқда

Туркманистон Aшхободдан Москвага икки томонлама парвозларни тўхтатганини маълум қилди.

Бунинг ўрнига компания самолётлари Қозон шаҳрига учади.

«Москва зонасидаги ҳаво йўллари ҳолати муносабати билан, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  «Туркманистон ҳаво йўллари»нинг Aшхобод-Москва-Aшхобод йўналишида парвозларни амалга оширувчи барча рейслари тўхтатилади ва Aшхобод-Қозон-Aшхобод йўналишида амалга оширилади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Москвага дронлар ҳужуми кўпайиб бормоқда. 1 август кунига ўтар кечаси «Москва Сити» бизнес марказига дронлар ҳужуми уюштирилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг