Туркманлар самолёт шаклида аэропорт қуришади

Туркманистоннинг Керки шаҳрида май ойида асосий биноси самолёт кўринишидаги аэропортни қуриш бошланади. Бу ҳақда «Туркманистон: олтин аср» давлат портали хабар берди.
Аэропортни қуриш ишлари катта тажрибага эга «Gündogdy» корхонасига топширилгани айтилмоқда. Лойиҳага ажратилган майдон 200 гектар бўлиб, соатига 100 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади, учиш йўлаги узунлиги — 2 700 метр, эни — 60 метр. Йўловчилар терминали 1 730 квадрат метр майдонни эгаллайди.
«Аэропорт-самолёт»ни 2021 йилнинг апрелида ишга тушириш режалаштирилган.
Маълумот учун: Керки (2017 йилгача — Отамурод) — Лебап вилоятининг Керки тумани маркази бўлиб, Туркманистон шарқида, Амударёнинг чап соҳилида жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter