Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«У ахир Путин, ухламайди, ишлайди». Песков хўжайинини мақтади

«У ахир Путин, ухламайди, ишлайди». Песков хўжайинини мақтади

Фото:«Интерфакс»

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг ишчанлиги ва ухламаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Песковнинг сўзлариги кўра, Путин «доимо давлат ишлари билан машғул».

«У ахир Путин, ухламайди, ишлайди»,—деган Песков журналистларга табассум билан.

Владимир Путин 2000 йилдан бери Россияга раҳбарлик қилмоқда (фақат 2008-2012 йилларда бу лавозимни Дмитрий Медведев эгаллаганди). Сўнгги йилларда Путиннинг бошқаруви остида Россия томонининг Ғарб билан муносабатлари яхши эмас. Бунга Қримнинг эгаллаб олиниши, Украинадаги бошқа воқеалар катта таъсир кўрсатди. Ғарб томони Россияни оккупацияда айбласа, Кремль бу айловларни ҳамон инкор этмоқда. Санкциялар оқими эса мамлакат иқтисодиётига тобора ёмон таъсир этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг