Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия маликасида саратон аниқланди

Британия маликасида саратон аниқланди

Фото : Jeff Gilbert/AP/ТАСС

Буюк Британия маликаси, шаҳзода Уилямнинг рафиқаси Кейт Миддлтон саратонга чалинди. 

«Тиббий гуруҳим менга профилактик кимётерапиядан ўтишимни маслаҳат берди ва мен ҳозир бу даволашнинг дастлабки босқичидаман. Бу, албатта, катта зарба бўлди ва Уилям ва мен ёш оиламиз учун бу масалани қабул қилиш ва ҳал қилиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», дея маълум қилган Кейт Миддлтон.

Кембриж герцогиняси оғир жарроҳликдан тузалиб, даволанишни бошлаш учун вақт талаб қилганини тан олди, шунингдек, болалари Жорж, Шарлотта ва Луисга ташхиси ҳақида гапириб берган

Февраль ойи бошида қирол Чарлз III ҳам саратон касаллигига чалингани маълум бўлганди.

Британия маликасининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар январь ойида, жарроҳлик амалиётини ўтказганини эълон қилганидан сўнг маълум бўлганди. Жарроҳликдан сўнг Кейт Миддлтон жамоат майдонидан ғойиб бўлди, шу вақт ичида унинг аҳволи ҳақида кўп тахминлар пайдо бўлди. Уни икки марта кўчада онаси ва эри ҳамроҳлигида кўришган. Кейин Букингем саройи Буюк Британиянинг бўлажак қиролининг рафиқаси баҳорда ўз вазифаларига қайтишини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг