Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Украина адолатли ва барқарор тинчликка содиқ» – Уиткофф

«Украина адолатли ва барқарор тинчликка содиқ» – Уиткофф

АҚШ Президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Майамида Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Рустем Умеров ва Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрий Гнатов билан учрашдилар.

Трампнинг махсус вакили Киев ва Вашингтон тўрт хил ҳужжатни муҳокама қилганини маълум қилди. Улар – 20 банддан иборат тинчлик режаси, хавфсизлик кафолатлари бўйича турли томонларнинг позицияларини аниқлаштириш, Қўшма Штатлар Украинага тақдим этадиган хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги ҳужжат ҳамда иқтисодий ривожланишни янада ривожлантириш режаси.

«Кейинги қадамларнинг муддати ва кетма-кетлигини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Украина адолатли ва барқарор тинчликка тўла содиқ қолмоқда. Бизнинг умумий устувор вазифамиз – ўлимларни тўхтатиш, кафолатланган хавфсизликни таъминлаш ва Украинанинг тикланиши, барқарорлиги ва узоқ муддатли фаровонлиги учун шароит яратишдир», – деб ёзди Уиткофф «Х» тармоғида.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Украинанинг тинчлик сари аниқ қадамлар қўйишини кутаётганини бир неча бор айтганди. Шу билан бирга Владимир Путин урушнинг тугашини хоҳлаётганига ишонч билдирган эди.

Ўз навбатида, Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Умеров ҳам музокаралардан сўнг Уиткоффнинг баёнотига ўхшаш баёнотни эълон қилди.

Флорида музокараларидаги Украина делегацияси раҳбари ўзининг ижтимоий тармоқ аккаунтларида баёнотнинг украин тилидаги версиясини эълон қилди. Бу АҚШ президентининг махсус элчиси Уиткоффнинг «Х» тармоғидаги саҳифасида ҳам улашилди. Умеров томонидан нашр этилган матн Уиткоффнинг аккаунтида ёзганларига тўлиқ мос келади.

Шунинг учун баъзи ахборот агентликлари ушбу ҳужжатни Украина ва АҚШнинг қўшма баёноти сифатида талқин қилмоқда.

Маълумот учун, Россия Президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев ҳам Маямида Уиткофф ва Кушнер билан суҳбатлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг