Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ҳукумати украиналик спортчиларга россияликлар қатнашаётган турнирларда қатнашишни тақиқлади

Украина ҳукумати украиналик спортчиларга россияликлар қатнашаётган турнирларда қатнашишни тақиқлади

Украина спортчилари россиялик ва беларуслик спортчилар иштирок этадиган мусобақаларда қатнашмайди. Бу ҳақда Украина Миллий олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси аъзоси, ҳукумат вазири Олег Немчинов маълум қилди.

Ҳукумат қарори барча мусобақаларга, жумладан, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаларига ҳам тааллуқлидир.

«Биз фақат россияликлар бўлмаган мусобақаларда қатнашиш тўғрисида протокол қарорини қабул қилдик. Шунга кўра, ушбу мезонлардан ташқари иштирок этиш федерацияни миллий мақомдан маҳрум қилиш учун асос бўлиши мумкин», – дейди Немчинов.

Ҳукуматнинг тақиқи қандай ишлаши ҳақида батафсил маълумот йўқ. Шахсий ва жамоавий стартлардаги мусобақалар бир хил стартда ўтказилиши мумкин - тақиқ бутун турнирга тааллуқли бўладими-йўқми номаълум.

Аввалроқ, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах, агар Россия ва Беларусь спортчилари ёзги Париж-2024 Олимпиада ўйинларига киритилса, Украина  мусобақани бойкот қилмаслигига умид билдирган эди.

Жорий йилнинг 28 март куни Халқаро Олимпия қўмитаси россиялик ва беларуслик спортчиларга халқаро мусобақаларда фақат нейтрал спортчи сифатида, шунингдек, Украинадаги махсус операцияни қўллаб-қувватламаган ва қуролли кучлар билан алоқаси бўлмаганларнигина иштирок этишга рухсат беришни тавсия қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг