Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина музлатилган Россия активлари ҳисобидан яна 1 млрд евро олди

Украина музлатилган Россия активлари ҳисобидан яна 1 млрд евро олди

Украина музлатилган Россия активларидан олинган даромадлар ҳисобидан Европа Иттифоқидан Extraordinary Revenue Acceleration дастури доирасида яна бир миллиард евро олди.

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмихал маълум қилди.

«Йил бошидан бери Украина музлатилган Россия пуллари орқали аллақачон 18,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ олган. Биз бу маблағларни Украинанинг барқарорлигини ошириш ва тез тикланиш учун фойдаланмоқдамиз», - деди бош вазир.

Extraordinary Revenue Acceleration (ERA) дастури Россия суверен активларидан олинадиган фойда билан қўллаб-қувватланадиган Украинага кредитлар бериш бўйича G7 давлатлари ташаббусидир. Бу кредитлар Украина иқтисодиёти, ҳарбий ва қайта қуриш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган. ERA ташаббуси қарийб 50 миллиард доллар кредит беришни мақсад қилган, асосий қарз ва фоизлар музлатилган Россия активларидан келадиган фавқулодда даромадлар ҳисобидан тўланади.

«Бугунги 1 миллиард евро миқдоридаги тўлов билан биз Украинага бўлган қатъий мажбуриятимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Биз мамлакат иқтисодининг ўз йўлида қолишига ва Россия агрессиясидан зарар кўрган муҳим инфратузилмани тиклашга ёрдам берамиз. Биз Украинани қанча вақт керак бўлса, қўллаб-қувватлашда давом этамиз», – деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг