Украина Россиядаги кимё заводига зарба берди
Украина дронлари Тула яқинидаги кимё заводига зарба берганидан сўнг, корхонада портлашлар содир бўлган ва ходимлар эвакуация қилинган.
Аввалроқ, Россия ҳукумати Алексин шаҳрининг ўққа тутилиши натижасида бир нечта хусусий уйлар шикастлангани, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлигини билдирган эди.
Украина разведка хизматидаги манбаларга кўра, асосий нишон – порох ишлаб чиқариш цехи бўлган. Бир кечада завод ҳудудига камида 13 та дрон зарба берган ва ҳозирда завод тепасида тўқ сариқ тутун кўтарилмоқда.
Таъкидланишича, соат 13:00 дан кейин корхонада «кимёвий моддалар ёнғини» билан боғлиқ яна бир портлаш содир бўлган.
Тула вилояти губернатори Дмитрий Миляевнинг маълум қилишича, Тула яқинидаги Алексин шаҳрида (кимё заводи жойлашган) дрон ҳужуми натижасида «тўртта хусусий уйнинг ойналари шикастланган».
Хавфсизлик кучларига яқин бўлган «База» каналига кўра, заводга 10 та дрон ҳужум қилган, улардан бири уриб туширилган, саккизтаси завод ҳудудига қулаган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда заводдан олинган бир нечта видеолар эълон қилинди, уларда тўқ сариқ тутун кўринади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter