Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина терма жамоаси футболчиси қуролли кучлар сафига қўшилди

Украина терма жамоаси футболчиси қуролли кучлар сафига қўшилди

«Спартак»нинг собиқ футболчиси ва Украина терма жамоаси сардори бўлган Владислав Вашчук Украина қуролли кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда собиқ футболчи «Инстаграм»да маълум қилди.

Владислав Вашчук 18 май куни Украина Миллий гвардияси қасамёдини қабул қилди. У 2003 йилда Москванинг «Спартак» клубида ўйнаган.

«Ҳа, бу менинг шахсий қарорим эди. Ҳа, оила ва дўстларим ҳали ҳам шокда. Ҳа, биламан, баъзилар мени ҳеч қачон тушунмайдилар. Украина Миллий гвардияси. Ҳужум бригадаси. Аскар Владислав Вашчук. Мен Украина халқига хизмат қиламан!»— деб ёзган собиқ футболчи.

48 ёшли Вашчук 2003 йилда «Спартак» сафида тўп сурган ва Москва жамоасида 29 ўйин ўтказиб, битта гол урган. У фаолиятининг асосий қисмини Киевнинг «Динамо» жамоасида ўтказган.

У 1996 йилдан 2007 йилгача Украина терма жамоасида ўйнаган ва 2006 йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалига қадар етиб борган.

Ҳозирда у Украина пляж футболи ассоциацияси вице-президенти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг