Полша бош вазири «Украина урушини хал қилувчи 100 кун» ҳақида гапирди
Полша Бош вазири Доналд Туск кейинги 100 кун Украинадаги можарода ҳал қилувчи бўлиши мумкинлигини айтди.
Унинг таъкидлашича, томонларнинг мақсадларига эришиш имкониятлари ҳозирда тахминан тенг ва кўп нарса АҚШ раҳбариятининг қарорлари каби ташқи омилларга боғлиқ бўлади.
Жаноб Туск хусусий сектор вакиллари ҳам муҳим рол ўйнашини таъкидлаб, мисол тариқасида минтақадаги ахборот оқимларига таъсир қилувчи Илон Маск ва унинг Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимларини келтирди. У Полша Украинага барча зарур ёрдамни, жумладан, Patriot ракета тизими учун ракеталарни ўз ичига олган қўшимча ҳарбий ёрдам пакетларини тақдим этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини таъкидлади.
Полша Бош вазири шунингдек, Россия билан тинчлик музокараларини дарҳол бошлаш тарафдори бўлган евроформатни (Франция, Германия ва Буюк Британия) танқид қилди. «Полша иштирок этмайдиган ҳар қандай келишувлар биз учун мажбурий эмас», деб таъкидлади Туск ва бир қатор Европа иттифоқчилари унинг позициясини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter