«Украина узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлади» – Россия мудофаа вазирлиги

Кеча, 4 июнь куни эрталаб Украина армияси жанубий Донецк йўналишидаги бешта ҳудудда кенг кўламли қарши ҳужумни бошлади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Украина 6 та механизациялашган ва 2 та танк батальонлари билан ҳужумга ўтган. Украина ҳарбийларининг мақсади – Россия кучларининг фронтдаги энг заиф нуқтасини ёриб ўтиш бўлган.
Россия мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Украина армияси ўз мақсадларига эриша олмаган. Жавоб зарбаси натижасида Украина кучларининг 250 нафар аскари, 16 та танк, 3 та зирҳли пиёдалар машинаси ва 1 та зирҳли жанговар машина йўқ қилинган.
Ҳозирча Украина қарши ҳужумни бошлагани ҳақида изоҳ берганича йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter