Украинада фавқулодда ҳолат жорий этилади
Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) бутун Украина ҳудудида, «Луганск ва Донецк ХР»дан ташқари, фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилди.
Бугун кечки пайт мамлакат Олий радаси ушбу қарорни тасдиқлаши кутиляпти.
«Донецк ва Луганск вилоятларига келсак, у ерда бизнинг қонунчилигимиз билан мувофиқлаштириб турилган алоҳида тартиб бор. Шунинг учун ҳам бу ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этилмайди, афсуски, у ер аллақачон, 2014 йилдан бери фавқулодда ҳолатда», — деди МХМК котиби Алексей Данилов.
Даниловнинг айтишича, чоралар вазиятга қараб қаттиқлашади ёки юмшатилади. Комендантлик соатларини жорий этиш ҳудудий штаблар измида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter