Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинага қурол етказишни тўхтатишга ким буйруқ бергани маълум бўлди

Украинага қурол етказишни тўхтатишга ким буйруқ бергани маълум бўлди

Пентагон раҳбари Пит Хегсет бир томонлама тартибда Украинага айрим қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишга қарор қилган. У учинчи марта мустақил равишда шундай қарорга келди, деб хабар берди NBC News манбаларга асосланган ҳолда

 Жаноб Хегсет феврал ва май ойларидаёқ Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга буйруқ берган эди. Кейин унинг қарорлари бир неча кундан кейин бекор қилинди. Бу сафар АҚШ қонунчилари ва баъзи Европа иттифоқчилари ҳам қарорни бекор қилишга ҳаракат қилишди, бироқ Оқ уй қарорни ҳимоя қилди. 

 Қўшма Штатлар паузани қурол-яроғнинг камлиги билан изоҳлади. Бироқ, юқори мартабали зобитлар томонидан олиб борилган таҳлиллар ҳарбий ёрдамни тўхтатиб туришни оқлаши мумкин бўлган камомадни аниқламади, деб таъкидлади телеканал манбалари.

Манбаларга кўра, Пит Хегсетнинг бу ҳаракатидан Давлат департаменти, Конгресс аъзолари, шунингдек, Украина расмийлари ва АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари ажабланиб қолган. 

 Вашингтон 2 июль куни Украинага айрим турдаги қуролларни етказиб беришни тўхтатди. NBC маълумотларига кўра, сўз юритилаётган қуроллар орасида ўнлаб Патриот зенит ракеталари, минглаб 155 мм артиллерия снарядлари, 100 дан ортиқ Hellfire ракеталари ва бошқа қуроллар бор. Давлат департаменти матбуот котиби Темми Брюснинг айтишича, АҚШ Украинага зенит ва бошқа ракеталардан ташқари ҳарбий ёрдам беришда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг