«Унинг биргина сўзи билан уруш тугаши мумкин» — Жо Байден Варшавада нималар деди?
Россия-Украина урушининг бир йиллиги арафасида АҚШ президенти Жо Байден Варшавада нутқ сўзлади.
Байден баёнотида нималар деди? Асосийларини келтирамиз:
- Бир йил аввал ҳамма Киев қулайди деганди. Мен ҳозиргина Киевдан келдим, ишонтираманки, Киев туриб беради, Киев кучли.
- Украина халқи мард ва кучли. Кутган енгил ғалабаси ўрнига, Путин ўзидан ёнган танклар ва мағлуб қўшинни қолдирди, қолаверса, НАТОнинг мустаҳкамланишига эришди. У Европа НАТОдан воз кечади деб ўйлаганди, эвазига НАТОдаги Швеция ва Финляндияли бўлди.
- Путин энергетикадан қурол сифатида фойдаланаман деб ўйлаганди. Э йўқ. Биз бир ёқадан бош чиқариб, Россия энергия ресурсларига қарамлигимизни пасайтирдик.
- У (Путин) демократия кучсиз деб ўйлаганди, эвазига эркин мамлакатларнинг темир иродасига рўбарў бўлди. У президент Зеленский қиёфасидаги мард инсонга тўқнаш келди.
- Украиналикларнинг ўз мамлакатига муҳаббати барибир ғалаба қозонади. Бу курашга уларнинг озодлиги тикилган.
- Биз Украинага ёрдам беришдан чарчамаймиз.
- АҚШ ва Европа мамлакатлари, Путин ўз баёнотида айтаётганидек, Россияни яксон қилиш ёки назоратга олишни истамайди. Ғарб Россияга ҳужум қилмоқчи ҳам эмас. Миллионлаб россияликлар қўшнилари билан тинч-тотувликда яшашни исташади. Бу уруш ҳеч қачон зарурат бўлган эмас, бу фожиа.
- Автократларнинг иштаҳаларига бас келиб бўлмайди. Уларга фақат «йўқ» дейиш керак: «Йўқ, сен эркимизни олмайсан. Йўқ, сен менинг мамлакатимни олмайсан». Қўпол куч ҳеч қачон озодлик руҳини синдира олмайди.
- Тинчликпарвар миллионлаб руслар бизга душман эмас. Бу Путиннинг танлови. Ҳар бир янги уруш куни — бу Путиннинг танлови, сизники эмас. Унинг биргина сўзи билан у (уруш) тугаши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter