Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уруш бошидан буён қанча россиялик тинч аҳоли ҳалок бўлгани айтилди

Уруш бошидан буён қанча россиялик тинч аҳоли ҳалок бўлгани айтилди

РФ Тергов қўмитаси Россия ҳудудининг ўққа тутилиши натижасида 600 дан ортиқ тинч аҳоли, жумладан, болалар ҳалок бўлганини аниқлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин бугун бошланган Санкт-Петербург халқаро юридик форуми чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради РБК. 

 “Бизнинг маълумотларга кўра, Россия ҳудудини ўққа тутиш натижасида 621 нафар тинч аҳоли вакиллари, жумладан, 38 нафар болалар ҳалок бўлгани аниқланган ва исботланган.Камида 3217 киши турли даражадаги оғирликдаги тан жароҳатлари олган, улардан 249 нафари вояга етмаганлар”, — деди Тергов қўмитаси раҳбари. 

 Тинч аҳоли қурбонларининг асосий сабаби "фуқаролик инфратузилмаси объектларини портловчи қуроллар, ўқ ўқотар қуроллар ва енгил қуроллар, биринчи навбатда чет элда ишлаб чиқарилганлардан ўққа тутилиши" бўлган. 

 Бастрикин шунингдек, отишмалардан энг кўп жабр кўрган ҳудудларни ҳам очиқлади: Белгород, Курск, Брянск ва Ростов вилоятлари, шунингдек, Краснодар ўлкаси, Қрим ва Севастопол (Россия томонидан 2014 йилда аннекция қилинган). 

Лекин Россия томони урушда ҳалок бўлаётган аскарлар сони борасида маълумот бермай келмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг