Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик томошабин телебошловчининг хавфли касаллигини аниқлаб беради

Америкалик томошабин телебошловчининг хавфли касаллигини аниқлаб беради

Фото: «Tmbw.ru»

Флоридада WFLA телеканали бошловчиси Виктория Прайс саратон касаллигини ташхислашга ёрдам бергани учун телетомошабинга миннатдорлик билдирди.

«У бўйнимдаги ўсмани пайқади. Ўзидаги ҳолатни эслатаётганини айтди», — деб ёзади Прайс «Twitter»да.

Журналистнинг сўзларига кўра, июнда томошабиндан мактуб олган. Коронавирус пандемияси туфайли ташхислаш қийинчилик туғдирган. Кейинчалик аниқланишича, бу чиндан ҳам саратон бўлиб чиққан.

«Шифокор ўсманинг ҳаддан ташқари тез бўлмаса ҳам, тарқалаётганини айтди. Шунинг учун бу биринчи ва охирги операция бўлишидан умид қиляпмиз», — дея таъкидлаган у.

Прайснинг айтишича, телетомошабин эътибор бермаганида ҳалигача касаллигини билмаган ва қимматли вақтни бой берган бўларди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг