Вабо эпидемияси рўйхатга олинган давлатлар сони 22 тага етди
Ҳозир дунёнинг 43 мамлакатида яшовчи 1 миллиарддан ортиқ киши вабо хасталигини юқтириш хавфи остида. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги баёнотида маълум қилинди.
Хусусан, ўтган ҳафтанинг ўзида учта давлатда янги эпидемиялар қайд этилган. Шу тариқа мазкур касаллик рўйхатга олинган давлатлар сони 22 тага етди.
Вабо тарқалиши тенденцияси 2022 йилда бошланган ва бир йил олдингига нисбатан 50 фоиз кўпроқ ҳудудга кириб борган.
ЖССТ таҳлилига кўра, касалликнинг авж олишига табиий офатлар, баъзи минтақаларда қашшоқлик кучайиши ва ҳарбий тўқнашувлар сабаб бўлган.
Мутахассислар фикрича, келгусида иқлим ўзгариши ва глобал исиш туфайли муаммо янада кескинлашиши мумкин. Шунингдек, дунёнинг кўплаб нуқталарида кузатилаётган тоза ичимлик суви танқислиги муаммо кўлами ортишига олиб келади.
Ўз навбатида, халқаро экспертлар вабо билан касалланганлар ўртасида ўлим даражаси кескин ортганидан жиддий хавотирда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter