Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вайроналар остида болалар қичқирмоқда» — Украина қаттиқ зарбага учради

«Вайроналар остида болалар қичқирмоқда» — Украина қаттиқ зарбага учради

Россия Украинанинг Днепр, Кривой Рог ва Киев шаҳарларига ракета зарбаларини берди.

Натижада бир нечта кўп қаватли уйлар вайрон бўлган. Киевда болалар шифохонасининг бир қисми ҳам вайрон бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда вайроналар остидан одамларнинг, болаларнинг қичқираётгани овозлари эшитилмоқда.

Зарба натижасида Киевда 9 киши, Кривой Рогда 10 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар жароҳатлангани айтилмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг