Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венадаги сарой портлаш хавфи туфайли қуршаб олинди

Венадаги сарой портлаш хавфи туфайли қуршаб олинди

Фото: «Zen.yandex.ru»

Вена полицияси бомба ҳақидаги хабар туфайли Хофбург император саройини эвакуация қилди, дея хабар берди пойтахт полицияси «Twitter»да.

Бундан ташқари, Хофбургда Австрия президентининг қароргоҳи жойлашган.

«Айни вақтда Ички шаҳарда (Венанинг марказий ҳудуди) катта операция ишлари амалга оширилмоқда. Хофбург атрофидаги ҳудуд қуршовга олиниб, эвакуация қилинмоқда», — дейилади хабарда.

«Бомба ўрнатилганлиги ҳақидаги таҳдид келганидан сўнг ҳамкасбларимиз воқеа жойида ҳудудни текширяпти», — деди полиция ходими.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг