Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венеция каналлари қуриб қолди

Венеция каналлари қуриб қолди

Фото: «Getty Images»

Одатда сув сатҳи кўтарилишидан жабр чекиб келган Венеция (Италия)да 2021 йилда бунинг акси кузатилмоқда: сув нақ 48 сантиметрга пасайиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Натижада сайёҳларни ташувчи машҳур гондола (қайиқ)лар қирғоқларда қолиб кетди. Энди венецияликларга ҳаракатланиш янада қийинлашди, чунки уларнинг асосий транспорти эшкакли ва моторли қайиқлар эди.

Гранд-канал. Фото: «Getty Images»

Венециядаги асосий сув йўли — Гранд-каналда сув ҳозирча бор. Бироқ унинг сатҳи ҳам анчагина пасайган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил июнида Венециянинг тўртдан бир қисмини сув босганди. Ўшанда сув сатҳи меъёрдан 116 сантиметр юқорилаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг