Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Венесуэла барча музликларидан маҳрум бўлди

Венесуэла барча музликларидан маҳрум бўлди

Венесуэла ўзининг сўнгги тоғ музлигидан маҳрум бўлди. Шундай қилиб у замонавий тарихда барча муз захираларидан айрилган биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда Guardian газетаси хабар бермоқда.

Хуболдт музлиги, шунингдек, Ла Корона номи билан ҳам танилган, денгиз сатҳидан тахминан 5000 баландликда Серра Невада де Мерида тоғ тизмаларида жойлашган эди. Унинг ҳажми шунчалик кичрайганки, олимлар уни тахминан икки гектар майдонга эга музли дала объекти сифатида қайта таснифладилар.

Ла Корона камида яна 10 йил давомида мавжуд бўлиши тахмин қилинган эди, аммо сўнгги йилларда тадқиқотчилар Венесуэладаги сиёсий беқарорлик туфайли кузатувларни ўтказа олмадилар.

Венесуэлалик иқлимшунос Максимилиано Эрреранинг сўзларига кўра, тоғ музликларидан маҳрум бўлиш учун навбатда турган мамлакатлар бу Индонезия, Мексика ва Словениядир. Олимнинг қўшимча қилишича, охирги марта баланд тоғ музлари 19-асрда кичик музлик даври тугаганидан кейин эриб кетган.

Эрреранинг қайд этишича, бу ҳолат, бир томондан, баланд тоғли экотизимлар учун жуда ачинарли, айни пайтда реал вақтда иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш имкониятини беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг